Ассалому алайкум! 1) Мен Тошкентда тураман. Ишим Қашкадарё вилоятида, вахта усулида. Июль ойи тақвими бўйича қарайдиган бўлсак 07.07.21 да пешинга иш жойига етиб борамиз ва 21.07.21 да пешиндан кейин иш жойидан чиқиб кетамиз. Биз намозларни қаср қилиб ўқиймизми? 2) Йўлда кетаётганимизда намозларимиз қаср холида бўлади аммо ўқишга хар доим хам шароит бўлмайди. Уйга етиб келганимда шу намозларниниг қазосини тўлиқ ўқийманми ёки қаср қилиб?
– Ва алайкум ассалом! 1) Ўн беш кунда кўп туришингиз аниқ бўлса, қаср қилмай тўлиқ ўқийсиз. Агар ундан кам бўлса, қаср ўқийсиз. Ўзингиз бемалол ҳисоблаб олсангиз бўлади.
2) Намозни ўқимай қазо қилишга рухсат йўқ. Шароит қилишга ҳаракат қилинг. Туриб ўқишнинг имкони бўлмаса, ўтириб ўқинг. Рукуъ, сажда қилидшни имкони бўлмаса, имо-ишора билан ўқинг. Таҳорат бўлмаса, таяммум қилиб ўқинг. Мабода йўлда ухлаб қолиб намозни қазо қилсангиз, қаср намозни қазосини қаср қилиб, тўлиқ намозни қазосини тўлиқ қилиб адо қиладиз. Аллоҳга тақво қилсангиз, албатта ечим топасиз. Валлоҳу аълам!