Ассалому алайкум ҳурматли Шайх жаноблари.Иймон билан вафот этиш (мушкул иш) мени доим ўйлантириб келади. Баъзи улуғ валий зотлар тонгда ва шомда "Калимаи радди куфр"ни кўпроқ ўқишни тавсия этибдилар (Мифтаҳул-жинон китобида).Савол: Мусулмон киши иймон билан вафот этиши учун яна нима қилиши лозим?Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аллоҳнинг айтганини қилиб, қайтарганидан қайтиб яшамоқ керак.