- Тақво – Аллоҳнинг айтганини қилиб, қайтарганидан қайтишдир.- Фатво – маълум бир иш бўйича диний ҳукм чиқаришдир.- Баъзи вақтда бир ишнинг икки хил ечими бўлади. Фатво бўйича қилса бўлади. Аммо тақво қиламан деган одам ўша ишни амалга оширмагани яхши бўлади. Шуни фалон нарса фатво бўйича мумкин, тақво бўйича қилмаган афзал дейилади.