– Ва алайкум ассалом! Тўғри. Ҳар бирига алоҳида оятлар келтирилган. Аллоҳ таоло "Марям" сурасида марҳамат қилади:
فَخَلَفَ مِن بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيًّا
59. Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар. Бас, тезда ғойга йўлиқурлар.
“Мааъуун” сурасида
فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ الَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ
4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки…
5. Улар намозларини унутувчилардир.
“Муддассир” сурасида:
مَا سَلَكَكُمْ فِي سَقَرَ
42. «Сизларни сақорга нима киритди?» (деб).
قَالُوا لَمْ نَكُ مِنَ الْمُصَلِّينَ
43. Улар: «Намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик. Валлоҳу аълам!