Ассалому алайкум! Бир танишим эрталаб бомдод намозини қазо қилиб қўйди. Биламзки, бундай вазиятда қуёш чиққанидан сонг оқиса болади. Лекин бир қариндошим юриб-юриб соат 12:20 да бомдодни оқимоқчи болди. Мен унга энди қуёш тиккага келди оқимаганин мақулроқ десам, келинойим бизга бўлаверади сен шариаттасан биз тариқатдамиз шу боис мумкин деди. Улар озларини ,,девона" ҳисоблашади. Қўқонлик Иброҳим исмли ,,пир"га қўл берган эмиш. Мен улар билан тортишмадин лекин конглим ғаш уларнинг тутаётган йўли тўғрими ёки мен хато қилдимми? Саволим ноўрин бўлса олдиндан узр сорайман. Жавоб учун ҳам олдиндан раҳмат, Аллоҳ илминггизни янада зиёда қилсин.
– Ва алайкум ассалом! “Қуёш тиккага келди ўқимаганинг мақулроқ” дейиш эмас балки “қуёш тиккага келганда намоз ўқиш мумкин эмас. Ундан сал оғганидан кейин ўқишинг керак” дейишингиз керак эди. Уларнинг гапи нотўғри, чунки шариатсиз тариқат бўлмайди. Тасаввуф илмининг устоз-муршидлари бу гапни ўзлари айтишади. Аввал шариъат, кейин тариқат. Валлоҳу аълам!