Ассалому алайкум! Устоз, мен оғир атлетика билан шуғулланаман. Бизга танамизнинг жисмоний ҳолати яхши бўлиши учун мураббийларимиз кўп овқат ейиш кераклигини уқтиришади (асосан гуруч, овсянка, гречка, тухум, творог, макарон каби маҳсулотлар). Чунки танамизга оқсил, углевод, ёғлар ҳамда умумий калориялар сони етарли бўлиши керак экан. Мен зарарли маҳсулотларни истеъмол қилмайман, лекин ейдиган кунлик овқат ҳажмим танишларимникидан бирмунча кўпроқ. Шу жоизми? Баъзан танишларимдан намунча кўп овқат ейсан деган гапларни ҳам эшитиб тураман, Саҳобалар озгинча овқат еб ҳам кучли жангчи бўлишган дейишади. Шунга иккиланиб қолдим. (Рамазонда доим рўза тутаман, аммо нафл рўзаларини деярли тутмайман, 5 вақт намоздамиз алҳамдулиллаҳ)
– Ва алайкум ассалом! Сизнинг касб ва ҳолатингиз шуни тақозо қилса жоиз. Валлоҳу аълам!