- Бу масала “Ҳадис ва Ҳаёт” силсиласининг 18 – жузи, “Тиб ва дам” китобида баён қилинган. Шаръий қоидалар асосида дам солишни сиз юқорида келтирган илмий тажрибалар тасдиқлаб турибди.Бу ҳақда Ибн Абу Шайба Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифни келтиради:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб туриб сажда қилган эдилар, у зотнинг панжаларини чаён чақиб олди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтдилар-да:«Аллоҳ чаённи лаънатласин! Пайғамбарни ҳам, бошқани ҳам қўймайди», дедилар. Сўнгра бир идишда сув билан туз келтиришга буюрдилар. Чаён чаққан жойни ўша сув ва тузга солдилар ва босилгунча «Қул ҳуваллоҳу аҳад» билан икки «қул аъузу»ни ўқиб турдилар».