Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дўстим ақийдаси

14:40 / 03.08.2021 | Abdumalik | 2012

Ассалому алайкум! Устозлар қилаётган ҳайрли амалларингизни Аллоҳ ажрини кўпайтириб берсин. Борингизга шукур. Мен олдинлари Содиқ Самарқандий жанобларини тинмай эшитганман. Фатволарини, Қурон тафсирларини қолдирмай кузатганман. Сўнг "иккинчи томон" яъни Аброр Мухтор Алий (субҳаноллоҳ, ўша пайтлар жиним суймасди, ҳозир аксинча) устозни ҳам эътибор билан эшитиб кўрганман. Икки томонни яхшилаб эшитиб, чуниб етканман. Саволим ҳукм чиқаришдан олдин бир томонни эшитиб эмас, олдин икки томонни эшитиб, сўнг қарор қабул қилиш тўғрисида оят ёки ҳадис ёки саҳобалар, устозларлардан кўрсатмалар борми? Яқин дўстим Самарқандий, Юсуф Даврон ачинарлиси Абдуллоҳ Зуфарни эшитишда давом этаяпти. Қолганларни аҳли сунна эмас деб айтади. Аслида Салафиймиз деяётганлар- Ҳалафийлар эканини ҳам билмайди. Ушбу дўстимни қайтаришим учун нима десам болади? Бу қилаётган иши билан миллионлаб буюк устозларни аҳли суннадан осонгина чиқариб қўяётганини тушунмаяпти.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиздан кўра илмли кишиларнинг гапини қабул қилмайдиган кишиларга нима дейишингиз мумкин. Уларнинг ҳаққига ҳидоят сўраб дуо қилинг, мутахассис аҳли илмга рўпара қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat