Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номаҳрам нигоҳидан сақланиш

04:26 / 07.08.2021 | Abdujabbor Muxiddinov | 1726

Ассалому алайкум! 1. Ҳижобли қиз паспортга расмга тушиши учун ромолини ечиши керегакан агар номаҳрамни ёнида ҳижобини ечса гуноҳ боладику бунақа ҳолатта нма қилиш кере. 2.Аёл уйда ҳижобсиз юрганда тосаттан номаҳрам инсон уйга келиб қолса ромолини орашга улгуромий қоса нма болади бунда ким гуноҳкор болади . Ёки шу ҳолатта аёл тавба қилиши кереми. Саволларимдиги ҳатолила учун узр . Жавобла учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Аёл суратчиси бор паспорт столга бориш керак. 

 2). Аввало номаҳрам киши бировнинг уйига киришддан олдин рухсат олиши керак. Эркаксиз уйга кириши жоиз эмас. Зарурат бўлса албатта олдида бир киши билан кириши керак. Чунки шариатда икки бир-бирига номаҳрам эркак-аёл ёлғиз қолиши мумкин эмас. Ота-боболаримиз бу борада бизга ўрнак бўлишган. Баъзида номаҳрамни уйга олиб киришга ҳожат бўлиб қолса, аёлларга хабар бериб қўйишган. “Пўш-пўш”, деб қўйишган. Шунинг учун киши ўзининг уйига киришда ҳам номаҳрам баъзи аёллар бўлиш эҳтимоли бўладиган бўлса, ишора қилиб овоз чиқариб билдириб қўйиши керак бўлади. Момоларимиз ҳам шу каби фаросатли бўлишган. Номаҳрам эркакларга умуман рўпара бўлишмаган. Шунга амал қилинса, бу каби ноқулай ҳолатлар вужудга келмайди ин ша Аллоҳ. Бу ҳаммаси уйдаги тарбияга боғлиқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat