Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

кафоат

15:46 / 08.09.2013 | Qobilov Akbar | 3165

Ислом динида кафоат неча хил бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

 Куфуъ – тенглик масаласи

Никоҳда насабдаги кафоат эътиборга олинади. Қурайшликларнинг баъзилари баъзиларига тенгдирлар. Арабларнинг баъзилари баъзиларига тенгдирлар. Ажамларда Ислом эътибор қилинади. Ота-онаси исломда бўлган ота-онаси исломдагига тенгдир. Отаси исломда бўлган ота-онаси унда бўлганга эмас. Ўзи мусулмон бўлган отаси ҳам мусулмонга тенг эмас. Ҳурлик ҳам худди Исломга ўхшайди. Диёнатлилигига қараб ҳам бўлади. Фосиқ солиҳ кишининг қизига тенг бўла олмайди. Молу мулкига қараб ҳам бўлади. Дастлаб берилиши лозим бўлган маҳр ва нафақага ожиз куёв фақийр қизга тенг бўла олмайди.   Иккисига қодир шахс бой қизга куфуъ бўлади. Касбу ҳунарга қараб ҳам бўлади. Бас, тўқувчи, қон олувчи, фаррош ёки тери ошловчи атторга ёки унга ўхшашга куфуъ эмас.

Агар аёл киши ўзига муносиб маҳрдан озига никоҳланиб олинса, валийси маҳр тугал бўлишини ёки ажралишни сўраб эътироз қилиши мумкин.

Аслида, тенглик дийнга қараб бўлади. Мусулмонларнинг барчаси бир-бирларига тенгдирлар.

Абу Ҳинд розияллоҳу анҳунинг исмлари Ясор бўлиб, Бани Баёза қабиласида қул бўлган эди. Касби қон олиш эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга бошларидан қон олдирганлар. Шу билан бирга, Абу Ҳинднинг хожалари Бани Баёзликларга у билан қиз бериб, қиз олиш, қуда-анда бўлишни маслаҳат берганлар.

Фотима бинти Қайс розияллоҳу анҳо Қурайш қабиласидан бўлса ҳам Усома ибн Зайдга–асли қул бўлган кишига текканлар. Бу иш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маслаҳатлари билан бўлган. Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳунинг сингиллари Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу билан турмуш қурганлар.

Аммо жумҳури уламолар никоҳдаги кафоат–тенгликка дийндан бошқа, никоҳ айбларидан саломат бўлиш, ҳуррият, насаб ва синоатга ўхшаш нарсаларни ҳам қўшадилар. Чунки, одатда ушбу омилларга эътибор бермаслик кўпгина оилаларнинг бузилишига сабаб бўлади. Лекин тарафлар рози бўлса, никоҳ жоиз бўлаверади.  

Топ рейтинг www.uz Openstat