Ассалому алайкум! Ҳазратимизни Ҳадис ва Ҳаёт китобини Қасам ва сўйишлар китобидан ўқидим. Ҳанафий мазҳабига кўра барча сўйилган ҳайвонларни 7 нарсаси ҳаром экан. Яни еб бўлмайди 1-эркак ҳайвонни закари 2-эркак ҳайвонни икки мояги 3-урғочи ҳайванни жинси азоси 4-ҳайвондаги без 5-ҳайвондан оққан қон 6-ўт пуфак 7-умуртқа орасидаги ҳаром мағиз. Халқ орасидаги қассоблар ва яқин мол сўядиган бродарларимиз ҳайвонларда (ҳаром томир) деган нарса бор уни еб бўлмайди деб уни қидириб олиб ташлашади. Кўпинча сонларини орасида бўлар экан. Шу тўғрими? Тепада саналганларни ичида бу йўқ шунчаки қассоблар ўйлаб топган нарсами ва айрим кишилар бу сўйилган молни ҳаром томири олинганми йўқми деб гумонланиб ейишмайди ҳам.
– Ва алайкум ассалом! Қассоблар урфида олиб ташланади. Аслида айтилган етти нарса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!