Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Наша чекадиган эр билан яшаш

22:16 / 06.08.2021 | Islom | 2020

Ассалому алайкум! Эрим наша чекадиган 15 йилдан бери хозир болларим олдида хам чекиб отиради. Бунга сабр қилиб яшаб келдим чекса мени осмонга кўтаради нашаси тугаб қолса хумор қилиб жанжал қилади арзимаган нарсанни сабаб қилиб болларим қайнонам олдиди ер билан яксон қиб ташиди менку сабр қилиб яшайман кеча охириги жанжалда болларим чидолмади ойи кетилик деб холижонимга қўйишмади. Эрим эса хар жанжалда “кет сан, харомсан, тўрт томонинг қибла, ўзинга бошқа эр топ, ман наркоманман” каби гаплар билан хақорат қилгани қилган. Лекин ичида хохламиди буни сезаман кечаги жанжалдан кейин “кет-кет” деб акамми чақирди. Акам келиб обкетаётганда агар кетсенг сани бошқа хотин қилмайман деб бақирди. Қолмоқчи эдим 4 яшарли қизим йиғлаб қомиман деб қўрқди. Хар қанақасига алдаб кўрдим бўмади, болларим жуда қўрқиб қолишди. Аллоҳга таваккал деб кетдим эримга 2-3 кунда кайтиб келаман деб кетдим. Эрим бунга рози бўлмади, албатта бошка иложим йўқ эди. Нима қилай отинойидан маслахат сўрадим кетин боллариззи рухияти бузилади наркоман эр билан қанақ қилиб яшисиз деб маслахат берди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гапларингизда сизларга бир неча марта талоқ тушган экан. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги талоқ илмини пухта биладиган бирор ҳақиқий аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat