Ассалому алайкум! "Кайфиятсиз" нима дегани? Масалан: Аллоҳнинг қўли бор лекин кайфиятсиз.
– Ва алайкум ассалом! “Кайфият” сўзи арабча “кайфа” сўзидан олинган бўлиб, “қандай, қанақа” деган маънони англатади. “Кайфиятсиз” дегани, “Қандай, қанақасиз” дегани яъни “қандай” ва “қанақа” эканини билиб бўлмайди дегани. Валлоҳу аълам!