Ассалому алайкум! Мени кўпдан бери бу савол ўйлантирябди. Мен ҳозирда талабаман. Келажакда биология фанидан дарс бераман ИншаАллоҳ. Маълумки ҳозирги ўқув дарсликларининг барчасида юқори синф биология дарсликларида Ч. Дарвин талимотига асосланган мавзулар бўйичадир. Ҳар бир мавзунинг охири шу эволуцияга бориб тақалади. Мед ёки пед соҳасига тайёрлаган ўқувчилар шуни ўқиб топширишга мажбур бўлиб қолябди. Мен эртага шу мавзуларни ўқувчиларга чувалчангдан ҳашорат, ундан маймун, ундан одам кеб чиққан деб этомиману. Бу ақидамизга тўғри кемидиган нарса, жуда хавотирдаман куфрга бориб қолдимми деб. Универитетда ҳам шу мавзулар ўтилади, биз уни ўқиб топширишимиз керак.
– Ва алайкум ассалом! Аввало сиз инсон қандай яратилганини чиройли тушунтиринг. Сўнг динсизлар бундай дейишади деб айтиб беринг. Куфрни нақл қилиш куфр ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!