Ассалому Алайкум Шайкҳ ҳазратлари,Бундай турдаги саволларни беришни айрим уламолар макруҳ дейишган. Яқинда Тошкентда чиққан ва диний қо'митани рухсати билан чоп этилган бир китобни о'қиб чиқдим ва сиз ҳазратга бу китобда келтирилган бир масала буйича савол беришга қарор қилдим.Китобни номи: Сог'лом Исломий Ақийда, Аҳли суннат вал-жамоат ақоиди Муаллифи: Муҳаммад Зоҳид Қутқу ибн Иброҳим ал-Бурсавий Бу китоб таржима қилинган. Китоб асосан ҳазрат Мотурудий, Аш'арий ва имом А'зам раҳматуллоҳи алайҳларнинг китобларига асосан ёзилган экан, китобда ёзилиши буйича.Аслида саволни муаллифга беришим керак эди, муаллифнинг манзили ё'қлигидан ва илмлироқ кишидан со'раш орқали аниқлаштириб олиш мақсадида сиз ҳазратга мурожаат қилаяпман. Китобдан иқтибос келтираман:" Аллоҳ Жалла Жалалуҳунинг сифатлариАллоҳ иккита дейиш қандоқ ширк бо'лса, Аллоҳ осмондадир, аршдадир, дейиш ҳам шундоқ ширк бо'лади, дейилган. Бинобарин, Аллоҳ таоло замондан, макондан, о'тириб-турмоқдан, бориб-келмоқдан, ухламоқдан, мудрамоқдан ва ҳар хил айбу нуқсонлардан муназзахдир, покдир, вассалом."Иқтибос тугади.Қур'ондан келган оят ва ҳадисларга ко'ра Аллоҳнинг қо'ли бор, болдири бор ва у осмонда, деб э'тиқод қиламиз, лекин КАЙФИЙАТИНИ билмаймиз ва у ҳақида ҳеч уйламаймиз ҳам. Ҳатто, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ, Ким Раббим қаэрда, осмондами-эрдами билмайман, деса, кофир бо'лади иймондан чиқади, деган эканлар.Аҳли суннат вал-жамоанинг э'тиқоди Қур'он ва ҳадисга асосланади. Бу эса Аллоҳнинг самода эканлиги лекин кайфиятини я'ни қандайлигини билмаймиз, деб э'тиқод қилишдир.Шайкҳ ҳазратлари, юқорида келтирилганларга о'з фикрингизни билдирсангиз. Чунки, бу китобни жуда ко'плаб юртдошларимиз олиб о'қишади.Агар саволим ноо'рин бо'лган бо'лса, олдиндан узр со'райман.Аллоҳ сиздан рози бо'лсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Мазкур китобни таржима ва чоп қилганлар билан боғланиш имконини топсагиз ва уларнинг ўзларидан сўрасангиз яхши бўлади.