Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қандай белгилаш мумкин?

06:20 / 05.05.2016 | Zafarov Murodjon | 2579

Ассалому алайкум! Оят бошланганидан то вақф қилиш мумкин бўлган жойга келгунча бир нафасда ўқиш лозимлиги тўғрисида Ҳазратимиз(раҳимаҳуллоҳ)дан сўраб ўрганган эдим. Қўшимчасига Ҳазрат(раҳимаҳуллоҳ) Халил Ҳусорийнинг аудиосидан фойдаланишни тавсия этган эдилар. Мен шу тавсиядан фойдаланаман. Аммо бироз қийинчилик туғилади. Негаки, вақф жойига келмасдан тўхтаб, бир-икки жумла орқароқдан ўқиб давом этиб кетилади. Мен араб тилини билмаганим учун маъносини тушунмайман, шу боис Ҳусорий қироатидаги тўхташ ва бошлаш жойларини фақат ёдда сақлашдан бошқа йўл йўқ. Бу эса қийин масала. Ҳозирда ҳар Қуръон ўқиганимда қайта-қайта шундай узун оятларни аудиодан излаб топиб, вақт йўқотсам ҳам тухташ ва бошлаш жойларига риоя қилишга ҳаракат қиламан. Мана шундай ҳолатларда(кўпи билан 20-30 жойда) Қуръонда тўхташ жойида бир белги ва бошлаш жойида бир белги қўйсам бўладими? Бу вақтимни анча тежашда ёрдам бўларди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қуръоннинг саҳифасига чизмай, ёпиштириб кейин олиб ташласа бўладиган белги қўйишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat