Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қудсий хадисларни ёд олишда ишончли манба

00:00 / 05.08.2011 | eski savollar | 2292
Ассалому алайкум Шайҳ ҳазратлари, ижозатингиз билан сизга савол билан мурожаат этмоқчи эдим. Агар илмсизлигим туфайли ноўрин савол бераётган бўлсам мени маъзур тутишингизни илтимос қиламан.Биз ўз қалбимизда Аллоҳнинг маърифатини пайдо қилиш, У Зотни яқинроқдан таниш орқали ўз иймон ва ақийдамизни мустахкамлаш мақсадида аёлим билан биргаликда Аллоҳнинг гўзал исм сифатлари ва Қудсий ҳадисларни ёдлашга киришгандик. Ёд олаётган ҳадисларимизнинг барчасини ҳадис.ислом.уз сайтидаги [урл=ҳттп://ҳадис.ислом.уз/индех.пҳп?аът=боок&амп;сеъ=17&амп;б_ид=25&амп;с_ид=2272]"Илоҳий ҳадислар"[/урл] ва [урл=ҳттп://ҳадис.ислом.уз/индех.пҳп?аът=боок&амп;сеъ=17&амп;б_ид=25&амп;с_ид=2273]"Ал-аҳодисул-қудсиййа (Алиййул-Қорий бин Султон Муҳаммад ал-Ҳаравий)"[/урл] лардан оламиз. Ҳадисларни ёдлаш жараёнида ушбу:"Эй дунё! Менга хизмат этганга хизмат эт, сенга хизмат этганнинг хизматида бўл".(Қудоий Ибн Масъуддан ривоят этган).Ҳадисига дуч келдик ва хизмат этиш билан хизматида бўлиш орасидаги фарқни англай олмадик. Бу ҳадисни интернетдан қидириб ислом.уз сайтидаги [урл=ҳттп://ислом.уз/ъонтент/виэw/846/149/]ЗАИФ ВА УЙДИРМА ҲАДИСЛАР[/урл] мақоласидаги уйдирма ҳадисларга мисолларда қуйидаги:«Аллоҳ дунёга дедики: «Эй дунё! Менинг волийларимга бор, аммо уларга ҳийла ва фитна солма. Менга хизмат (ибодат) этганга икром қил, сенга хизмат (итоат) этганга азият бер» (Ибн ал-Жавзий, ў.а.Ш 136).Ҳадисига дуч келдим. маъно жиҳатдан иккала ҳадис бир-бирига ўхшашдек туюляпти. Бу воқеадан кейин менда ёд олаётган ҳадисларим орасида уйдирма хадислар кўп эмасмикан деган фикр пайдо бўлди.1) Мухтарам хазрат илтимос, агар имконингиз бўлса менга Қудсий ҳадисларни ёдлаш учун ишонарли манбани таклиф қилсангиз. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.2) Агар "Эй дунё! Менга хизмат этганга хизмат эт, сенга хизмат этганнинг хизматида бўл". ҳадиси ишончли ҳадис бўлса, у ҳолда хизмат этиш билан хизматида бўлиш орасида қандай фарқ бор?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

‎- Ишончли ҳадис эмаслигини билиб бўлибсизку!‎

Топ рейтинг www.uz Openstat