Ассалому алайкум! Мен 15 ёшдаман намоз ўқийман алҳамдулиллаҳ. Хуфтон намозини кечиктириб ўқиш жоизми ёки ўз вақтида ўқиган яхшими? Кечиктириб ўқиса савоблироқ деб эшитдим.
– Ва алайкум ассалом! Намозни биринчи вақтида, масжидда жамоат билан ўқилиши энг савобли бўлади. Агар жамоатга узр туфайли бора олмаса, хуфтоннинг фарзини туннинг биринчи учдан биридан кечиктирмаслик керак. Энг муҳими вақти чиқиб кетишидан олдин ўқиб олишингиз шарт. Валлоҳу аълам!