Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бомдод

12:01 / 06.08.2022 | Мухмиддин | 1102

Ассалому алайкум! Мен бомдод намозига ухлаб қолдим базилар бомдодни қазоси бўлмайди дейишади. Масалан бомдод 3.30га Пешин 13.00 да мен уйқудан турган вақтим зухо намозидан чамаси 1 соатлар ўтиб турдим шунда мен бомдодни азон айтиб суннатини хам фарзини хам ўқийманми ёки азон чақирмасдан фарзни ўқийманми ёки бўлмасаи қазо қилиб фарзни ўзини ўқиб оламанми? Илмим паслиги туфайли сизларга савол ёздим, узр.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бомдод намози ўз вақтида адо қилинмаса қазоси ўқилиши шарт. Ўша куннинг заволига қадар қазосини ўқиса бомдоднинг икки ракат суннатини ҳам қўшиб қазо қилади. Ундан кейин ўқиса фақат 2 ракат фарзинигина қазо қилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам азон ва иқомат айтади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat