Ассаламу алайкум! Агар муқтадий 1 ракат кеч қолган бўлса сўнгги қаъдада имом саждайи-саҳв қилганида муқатий қилмаса, кейин имом салом бериб намозни тугатгандан кейин муқтадий қолган бир ракатни ўқиб кейин саждайи-саҳв қилса намози намоз бўладими ёки имом билан бирга саждайи-саҳв қилмагани учун қайта ўқиш вожиб бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Намози дуруст бўлади.
فلو لم يتابعه في السجود وقام إلى ما سبق به فإنه يسجد في آخر صلاته استحساناً
Агар саждаи саҳв қилишда имомга эргашмасдан туриб кетса ва ўтказиб юборган ракатларини ўқишга киришса, истеҳсонга кўра намозининг сўнгида саждаи саҳв қилади. (Роддул мухтор). Валлоҳу аълам!