Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақиқада битта жонлиқ

09:36 / 07.08.2021 | Husiddin Xudoyberdiyev | 1761

Ассалому алайкум! Акамнинг бир ўғли бор бир ёшдан ошган яна ўғиллик бўлди. Шариатимизда ҳар бир болага қўй сўйиб ақиқа қилиш лозим экан. Ақиқа қилишимиз учун иккала фарзандларига биттадан қўй сўйилиши лозимми ёки шароитга қараб битта қўй сўйиб эҳсон қилсалар бўладими. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Лозим дегани фарз дегани. Бизнинг мазҳабимизда ақийқа қилиш агар назр қилмаган бўлса, мустаҳаб амал. Битта сўйсангиз ҳам бўлади. 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَقَّ عَنِ الْحَسَنِ وَالْحُسَيْنِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا كَبْشًا كَبْشًا. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ. وَلَفْظُ التِّرْمِذِيِّ: عَقَّ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْحَسَنِ بِشَاةٍ وَقَالَ: يَا فَاطِمَةُ، احْلِقِي رَأْسَهُ وَتَصَدَّقِي بِزِنَةِ شَعَرِهِ فِضَّةً، فَوَزَنَّاهُ فَكَانَ وَزْنُهُ دِرْهَمًا أَوْ بَعْضَ دِرْهَمٍ 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларга биттадан қўчқор сўйиб, ақийқа қилдилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
 Термизийнинг лафзида:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасанга бир қўй сўйиб, ақийқа қилдилар ва:
«Эй Фотима, унинг сочини олиб, сочи вазнида кумуш садақа қилгин», дедилар. Бас, тортсак, унинг вазни бир дирҳам ёки дирҳамнинг баъзисича чиқди»
, дейилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан ўғил болага, албатта, иккита қўй сўйиб, ақийқа қилиш шарт эмаслиги, битта қўй сўйса ҳам бўлавериши келиб чиқмоқда. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз набираларига биттадан қўчқор сўйганлари шуни кўрсатади.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз қизларига хитоб қилиб:
«Эй Фотима, унинг сочини олиб, сочи вазнида кумуш садақа қилгин» дейишларидан бунга ўхшаш ишларни оналар қилишлари афзаллиги англашилади.
Боланинг сочи вазнида кумуш садақа қилиш мустаҳаб амал бўлиб, боланинг яхши ўсиши учун қилинган яхши ниятнинг белгисидир. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat