Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бунинг хукми қандай бўлган

09:16 / 07.08.2021 | Sardor | 1573

Ассалому алайкум! Мен хозирда Алҳамдулиллаҳ динимни ҳақ эканлигига хеч қандай гумоним йўқ лекин таҳминан 23ёшимгача базиларига гумонда эдим. Иймон шартларидаги базиларига унчалигам ишонмаганман лекин ўзимни мусулмонман дер эдим кунда 5махал намозларни ўқимас эдим онда сонда Жумага чиқар эдим яна қабирларга бориб хар хил ишлар дегандей, хижобли аёлларни кўрсам нафратланар эдим мени тушунчамда мен мусулмонман деган гап билан иш битади деб ўйлардим. Мен кўп эшттим диндаги бирорта хукумларни биттасини бўлса ҳам инкор қилса диндан чиқиб қолади деб. Хозир менда ундай гумонлар йўқ Алҳамдулиллаҳ, ўша вақтда мен хақийқий мусулмон бўлмаганманми? Ўша вахтдаги намозларим нима бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу шайтоннинг васвасаси. Сиз астойдил тавба қилинг ва ҳаётингизни давом эттиринг. Гуноҳга тавба қилгандан кейин эсга тушса истиғфор айтиш керак. Астойдил тавба қилгандан кейин эзилавериш керакмас. Бу Аллоҳ таолонинг Ғаффор сифатини менсимасликка киради. Инсон чин дилдан бир бора тавба қилса, албатта Аллоҳ таоло унинг гуноҳини кечиради. Чунки Қуръони Карим ва ҳадис шарифларда, тавба қилувчининг гуноҳи кечирилиши ҳақида Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ваъда берганлар. Аллоҳ таоло ваъдасига хилоф қилувчи Зот эмас. Чин дилдан тавба қилгандан кейин гуноҳини эслаб эзилавериш Аллоҳ таолонинг “Ғаффор” яъни ўта мағфиратли эканлигини қадрламаслик бўлади. Сиз улуғ бир инсоннинг оёғини босиб олсангиз ва чин дилдан, самимий кечирим сўрасангиз, у киши кечиришини айтса, сиз яна қайта-қайта кечирим сўраверишингиз у кишининг ўта кечиримсиз, гиначи ва пасткашга чиқарган бўласиз. Қолаверса шайтон Одам алайҳиссаломга душман бўлди ва қиёматгача келадиган фарзандларидан қасос олишга қасам ичди.
Аллоҳ таоло “Сод” 82-83-оятларида марҳамат қилади :

 قَالَ فَبِعِزَّتِكَ لَأُغْوِيَنَّهُمْ أَجْمَعِينَ ۝ إِلَّا عِبَادَكَ مِنْهُمُ الْمُخْلَصِينَ ۝ 

82. У: «Сенинг иззатинг ила қасамки, мен уларнинг барчасини йўлдан оздиражакман. 83. Улардан танланган бандаларинггина мустасно», – деди.
Иблис Аллоҳ таолонинг иззати ила қасам ичиб, Одам болаларини қиёмат кунигача иғво қилишни қасд этди. Шу билан бирга, Аллоҳга ихлос қилган, Аллоҳ таоло танлаб олган бандаларга иғвоси таъсир қилмаслигини ҳам айтиб қўйди. Инсонни шайтоннинг иғвосидан сақловчи қалқон унинг Аллоҳга ихлос билан ибодат қилишидир. Аллоҳга ихлос билан ибодат қилмаганлар эса иблиснинг иғвосига учраши турган гап. Иблиснинг иғвосига учганларнинг оқибатини Аллоҳ таоло ўша пайтдаёқ эълон қилиб қўйган. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).
Шайтоннинг табиати худди жирканч бир кишига сиз тарафингиздан бир хатолик ўтса, у ҳадеб сизни айбингизни юзингизга солиб, эзиб тушкунликка туширгани кабидир. Сиз бунга ҳеч парво қилманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat