Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Интернет магазин

21:49 / 08.08.2021 | Mokhira | 1320

Ассалому алайкум! Мени тижоратга доир бир нечта саволларим бор эди, жавобингиз жуда муҳим чунки бизни ниятимиз ҳалол ишлаш. 1) Туркиядан Тошкентдан туриб онлайн тарзда услуга кушган ҳолда мол оламан, бунинг учун Туркияга банкдан пул чикараман албатта бунга комиссия хисобини кушиб тулайман, лекин фойдам камлиги сабабли кимматро яъни 19$ ли куйлакдан 4таси 76$ булади ва менинг кушилган фойдам 4та куйлак учун 2$ дир, бундан 0,57 цент банкдан утказган коммисия хаккига кетса умумий фойдам 1,43$ ковотти, лекин сотувчиларимдан комиссия пулини талаб килмайман, бундан мижозларни хабари бор. Масалан: бир тапочка 4,63$ чиккан булса уни 4,7$ килиб езаман, шу мумкинми? Агар услугамни купайтирсам клиент ёкотаманми деб уйлайман. Олаётган молларимга расмда курсатилган нарҳдан магазин арзонроқ берса мен ўша расмда курсатилган нарҳдан мижозларимга берсам халоми?, албатта мен сотувчилар билан ишлайман. Яъни мен оптомчиман 2) Саволим карго хакида. Каргони 4,5$ дан олсам ва менга етиб келган товарлага мехнат килиб сотувчиларимга бирма бир ажратиб бериш хизматига 5,5$ килсам буладими? У иш мендан 2 баъзан 3кунни талаб килади, кечалари ухламай эгаларига тарозга куйиб улчаб, ажратиб ёзиб чизиб таркатаман. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар сиз ўз маблағингизга сотиб олиб келсангиз, ўзингизнинг хизмат ва харажатларингизни ҳисоблаб бемалол нарх қўяверасиз. Агар сиз мижознинг пулига сотиб олиб келсангиз, молнинг ҳақиқий нархига ва харажатларга устама қўя олмайсиз. Фақат хизмат ҳақи олишингиз мумкин. Молни ажратиб беришга хизмат қилсангиз, унга ҳам ҳақ олишингиз мумкин. Уни каргога қўшмай, хизмат ҳақига қўшинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat