Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайта ишлаш

16:18 / 09.12.2022 | ABROR Raxmatullayevich | 890

Ассалому алайкум! Дўстим савдогар бўлиб, у автомобил мойларини ва эхтиёт қисимларини олиб сотади. Саволим эса автомобил мойларининг 4 литрлик идишдагиси 1 тонналик идишдагисидан қимматроқ келади. Аниқроқ айтсам 30-35% га қимматроқ. Шу мойни таркиби бир хил номи, бренди хаммаси бир хил фарқи нархидалиги учун 1 тонналик идишда олиб ўзи 4 литрлик идишга солиб заводдан олингандек қилиб 4 литрликни нархида сотса топган пули харом бўлиб қоладими? Харидорга сифати ва бренди бир хил нарсани бошқача йўл билан қимматроқ сотиш мақсадида. Айрим жойларда номи бошқа ичи бошқа мой сотилади, бу аниқ нарса лекин дўстимдаги унақамас.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Айтиб сотиши керак бўлади. Бундай молни айтмай сотишда ҳийланинг кўриниши бор. Чунки ёзганингизга кўра, тижоратчи ва харидорлар қарашига кўра мойнинг ўз заводида идишга қуюлган шакли ва қўлда цистернадан олиб қуюлган шакли ўртасида фарқ бор экан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat