Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тилладан закот

20:19 / 08.08.2021 | Mo'mina | 1895

Ассалому алайкум! Эрим қайнонамга тилла тақинчоқлар олиб бергандилар, ўтган йили ўша тақинчоқларнинг бир қисмини қайнонам менга бердилар. Грамини билмайман, лекин анчагина. Эрим ўзимга ҳам кўп тақинчоқлар олиб берганлар, улардан ярмини баъзида тақиб тураман холос. Кундаликда бир жуфт зирак ва никох узугимни тақаман. Тиллаларим жами 100 грамга яқинлашган нқзаримда. Мен улардан қандай ҳисоблаб закот беришим керак? Умуман тақмаётганимданми, ё гоҳ гоҳида тақадиганларим ҳам эҳтиёждан ташқари ҳисобланадими? Қайнонам берган тиллалар ҳам энди меники ҳисобланадими? Закотни қачон ва қай тарзда беришим кк? Илтимос шу саволларга жавоб берсангиз. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало сиз тиллангизни қанча эканлигини аниқланг. Бунинг учун бир заргарга олиб бориб, закот чиқариш учун вазнини ҳисоблаб беринг десангиз, заргарлар ўзлари билишади. Бунда фақат тилла ҳисобланади, кўзлари ҳисобга олинмайди. Агар вазни 85 грамм ва ундар ортиқ бўлса, шу вазнга етганидан кейин бир йил ўтиб унинг қирқдан бирини закот қилиб чиқариб беришингиз керак бўлади. Бунда сиз тақиб ишлатишингиз ёки ишлатмаслигингизни фарқи йўқ, ҳаммасидан чиқарасиз. Қайнонангиз сизга ҳадя қилган тиллалар сизники ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat