Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот ҳисобидан қарздорнинг қарзидан кечиш ва кўчмас мулкдан закот

22:31 / 04.06.2018 | Farrux.m | 2283
Ассалому алайкум! Ҳурматли “Зикр аҳлидан сўранг” ҳайъати аъзолари закот ҳисобидан қарздорнинг қарзидан кечиш тартиби қандай бўлади? Қарздорга мен закотимнинг ҳисобидан қарзингдан кечдим деб оғзики айтса кифоями ёки закотиниг қарз миқдоридаги қисмини қарздорга қўлдан-қўлга бериб бу менинг закотим деб айтиши, сўнгра энди қарзларингизни узинглар дейиши керакми? Қўл остидаги бўш пул маблағларини кўпайтириш мақсадида уй (кўп қаватли уйлардан квартира) сотиб олиб ижарага бериб қўйган киши шу уйнинг тан-нархидан ҳам закот чиқарадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Аввало закотни фарз ибодатини бажаряпман деган ниятда ажратиш керак кейин қарздрорга мулк қилиб бериш керак ва Аллоҳ закотини қабул қилиши дуо қилиб сўраш керак. Сўнг қарзингни бергин деб қарзи эвазига қайтариб олиши мумкин. Кечдим дейиш билан закот адо бўлмайди. Мақсад машина сотиб олиб ижарасидан кун кўриш бўлган киши каби уй сотиб олиб ижарасидан фойда кўриш бўлса бу завод ва фабрикаларни дастгоҳ-асбоблари каби бўлиб уларнинг қийматидан закот берилмайди. Агар мақсад пулни банд қилиш ва қимматлаганда сотиш бўлса тан нархидан закот бериш фарз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat