Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздан сўнг имомни қиблага тескари ўтиl

00:00 / 24.02.2013 | eski savollar | 2573
Ассаламу алайкум шайх ҳазратлари. Азиз устоз, намоздан сўнг имом одатий ҳолда жамоатга қараб ўтириб яъни қиблага ортини қилиб тасбеҳ ва дуолар қилинади, шундай ўтириш дуруст эмасми? Шунга ўхшаган жавобни ўқиб тўғри тушуна олмадим, илтимос таълим берсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ишни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилганлар. Қандай қилиб дуруст бўлмайди?!Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни ўқиб бўлсалар, биз томон юзланар эдилар».Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.Намозни ўқиб бўлгандан кейин имомнинг қавмга юзланиб ўтириши мана шу ҳадисдан олинган.

Топ рейтинг www.uz Openstat