- Ва алайкум ассалом! Витрда қунут дуосини ўқиш вожиб амал. "Кифоя" китобида қуйидагича берилган:
Витрнинг қунути.
«Қунут» луғатда «дуо» ва «тазарруъ» маъносини англатади.
Шариатда эса намозда рукуъдан олдин ёки кейин туриб, Аллоҳ таолога илтижо қилиб, ёмонликни даф қилиш ёки яхшиликни жалб қилишини сўрашдир.
Ҳанафий мазҳаби бўйича, витр намозида Қунут дуоси ўқилади. Намозхон витр намозининг учинчи ракъатида қироатни тамом қилганидан сўнг намозни бошлашдагига ўхшатиб такбир айтиб, икки қўлини кўтаради. Сўнгра қўлларини киндиги остига қўяди ва Қунутни ўқиб, кейин рукуъга кетади. Валлоҳу аълам!