Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номозим дуруст бўладими

18:09 / 08.08.2021 | Шоназар | 1162

Ассалому алайкум! 1. Менинг ёшим 56 да 1 йилдан бери тахорат олиб номоз ўқиётганимда худди нимадир томчилаганга ўхшайди, лекин номозни ўқиб бўлиб қарасам хеч нарса йўқ. Агар нимадир жуда кам миқдорда томган бўлса номозим бузилганми? 2. Хамма инсонлар хам хожатга чиққанида қандайдир томчими ёки заррами асбобидан ич кийимига тегади. Шу кийимни алмаштириш керакми ёки шу кийимда тахорат олиб номоз ўқиса бўладими? Сийдик сачраган, теккан кийимда юриш сийиб қўйган билан баробар деб эшитганман. Мен бундан қўрққанимдан туалетный бумага қўйиб юраман. Тахорат пайтида олиб ташлайман. Мен хам бошқалардек номоз ўқийверсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Қараганингизда ҳеч нарса бўлмаса, таҳорат ҳам намоз ҳам бузилмайди. Лекин кам миқдорда бўлса ҳам сийдик томган бўлса, таҳорат ҳам намоз ҳам бузилади. Янги таҳорат олиб, намозни қайта ўқиш керак бўлади.

 2). Шунинг учун сийгандан кейин «истибро» - қолган сийдикдан поклашиш керак бўлади. Бунинг учун ўтириб туриш, сакраш ёки бироз юриб қолган сийдикни чиқариб ташлаш керак. Агар сийдик йўлида сийдик қолмаганлигига ёки сийдик томмаслигига ишонч ҳосил бўлса, бундай ҳаракатлар қилиш зарур эмас. Охирида кесак ёки таҳорат қоғозига шимдириб олсангиз кийимингизга тегмайди. Тегмаслиги учун салфетка қўйиб олишингиз тўғри иш. Сийдик теккан жойининг катталиги пиёланинг орқа томоничалик ҳажмда бўлса у билан ўқилган намоз жоиз, лекин макруҳлик билан адо бўлади. Ундан катта ҳажмда бўлса намоз адо бўлмайди. Бундай кийимни сиққанингизда бир томчи бўлса ҳам сув томадиган даражада уч марта ювишингиз керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat