Сўнгра тўғриланиб тик туради. Кейин такбир айтиб саждага йиқилади. Бас, олдин икки тиззасини кейин панжаларини жуфтлаган ҳолда икки қўлини қўяди. Кейин чиғаноқларини керган ва қорнини икки сонидан ажратган ва оёқ пажаларини қиблага қаратган ҳолда икки қўлининг орасига бошини қўяди. Уч марта тасбиҳ айтади.