Ассалому алайкум Ҳурматли Шайх Ҳазратлари. Ҳазрат мени бел соҳамда яъни 4-5 бел умуртқалари орасида чурра яъни «грыжа» касаллиги бор экан, бу яқиндагина маълум бўлди, аввал безовта қилмаган эди. Керакли муолажаларни олганимдан кейин махсус «корсет» тақишга мажбурман, бу эса руку қилишимда тўсқинлик қилаяпти. Тиззаларим керагидан бироз кўп букилмокда ва руку ўз даражасига етмаяпти . Керагича эгила олмаяпман. Сажда ҳолатим эса эркаклар саждасига ўхшаб кенг бўлиб қоляпти. Кичик йиғилишни иложи бўлмаяпти, оғриқ ва «корсет» ҳалақит қилаяпти. Врачлар эгилиш ва турган жойдан орқага қараш умуман мумкин эмас, фақат тизза орқали эгилиб бутун гавда билан ўгирилишни тавсия қилишди, акс ҳолда «грыжа» қисилиб қоларкан. Мени қийнаётган нарса руку ва саждаларим, улардаги камчиликлар. Маслаҳатизга муҳтожман. Ҳурмат билан синглингиз Насиба.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Беморлик учун рухсат берилади. Имкони борича қиласиз, қолгани узрли бўлади.