– Ва алайкум ассалом! Ассалому алайкум! Мўминнинг мерожи номли китобни ўқир эканман Абдуллоҳ ибн Аббоснинг "жаҳаннамда ғойя деган водий бор. Дўзаҳнинг бошқа водийлари унинг ёмонлигидан Аллоҳ таолога ҳар куни минг марта илтижо қилиб, паноҳ сўрашади. Ғойя водийси намозни ва жамоатни тарк этувчилар учун тайёрлаб қўйилган" деган гапларини ўқидиму оромим йўқолди. Бунга ишонмасликка, эътибор бермасликка ҳаракат қилдим лекин барибир ҳаёлимдан кетмаяпди орамим йўқолди тўғриси иҳлосимам анча сўнди сабаби мен бу гапни фикрлаб маъносини англашга уриндим ва менинг фикрим шу бўлдики умр бўйи намоз ўқиган инсон жаҳаннамнинг энг даҳшатли жойига тушса бу адолатдан бўлмайди унинг айби биргина шу жамоатни тарк этганими яъни мажсидга чиқмаганими бундай бўлиши мумкин эмас. Тўғриси ақлимга сиғдиролмаяпман. Балким мен бу гапнинг маъносини англамадим шекилли.
Жавоб: Шайтон сизни иймонингиз заифлигидан фойдаланмоқда экан. Сиз унга қарши иш тутиб намозларни жамоат билан ўқисангиз қалбингиз ҳотиржам бўлади. Валлоҳу аълам!