Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу ҳолатда кредитга уй сотиб олса бўладими?

00:00 / 25.02.2013 | eski savollar | 17382
Ассаламу алайкум Шайх ҳазратлари.Жаноби Ҳақ олиб бораётган хайирли аммалларингизга о'зи билгани ададича ажрини берсин.Анча вақтлардирки ушбу сайтдан истефода этиб билмаган қатор саволларимизга жавоб олиб келмоқдамиз. Шундай бо'лсада бугун илк бор бир савол ила мурожаат этмоқдаман. Гарчи савол такрорий бо'лсада, қалбимдаги васвасаларга зора сизнинг жавобингиз барҳам берса дея минг андиша ила сизга савол ё'лламоқчиман (бу мавзуга оид барча савол-жавобларни о'қиб чиққан бо'лсамда балки вазийятлар ҳар хил бо'лганлиги учундир қалбимдаги васвасалар тарк бо'лмади)Бир неча йилдир Тошкент шаҳрида ишлайман, о'зим вилоятликман, уйланганимга 1.5 йил бо'лади, бир қизим бор, уйланиб Тошкентга ишга қайтганимдан кейин ижарага уй олиб яшаб келмоқдамиз. Манашу 1.5 йил ичида яқинда 3 марта янги уйга ижара асосида ко'чиб о'тмоқчимиз. Оилада фақат о'зим ишлаганим учунми даромадимизнинг яримига яқин қисми шу уй ижарасини то'лашга кетар экан. Ёшимиз улг'айиб оилали болиб фарзандлар ко'пая бошлаб уй-жой ҳақида о'лай бошлар экансан киши. Лекин уйларнинг нархи ҳам анчагина пул туради. Акамдан ёрдам со'рай десам уларнинг ҳам бутун тижоратларини то'хатиб қо'яган бо'ламан қолаверса у ҳам етмайди, бошқа яқин биродарлардан қарз олиб турай десам ҳарчанд пулдор бо'лишмасин ҳеч қарз берадиган аҳволда ко'рмайман уларни чунки ҳар доим уларнинг о'зларини пулга муҳтож ҳолда ко'расан киши. Ижарада юраверилса ҳеч озингни о'нглаб олишинг қийин экан. Харажатлар эса оила кенгайганни сайин кенгаяркан - бир томондан, иккинчи томондан ижарага туришнинг ко'ч-ко'лони ҳам ёмон экан. Шу тариқа базиларнинг ипотека банк кредитлари асосида уй олиш мумкинлигини айтишгани мийямга о'рнашиб қолди. Ассатг'фируллоҳ Рибоку дедим. Яқинда янги уйга-ижарага ко'чиб о'тишим керак эмасми, шунинг ташвишлари билан югуриб юрганим учун ҳамдир балки, турганда - о'тирганда мийямдан шу банк кредити асосида уй сотиб олиш фикри кетмай қолди, васваса даражасига етди. Қалбимдаги ушбу васвасалардан қатор саволлар мийямга кела бошладики уларга жавоб топа олмадим:-Уй сотиб олиш учун бугун кимдандир 10 000 - 20 000 доллар миқдорида қарз со'раш жуда мушкул;-Исломий банклар ёки исломий шартлар асосида фаоллийят олиб борадиган молиявий муассасалар ё'қки, улардан шариат аҳкомлари доирасида қарз олган ҳолда хотиржам уй сотиб олсанг;-Ҳозирда ижара учун то'лайдиган то'ловим Банк кредити асосида уй олинадиган бо'лса кредит фоизи миқдори билан тахминан тенг бо'лар экан, демак кредит фоизини уй ижараси ҳисобидан то'лаяпман десам, уйнинг пулини бир неча йилга бо'либ то'лаш имконияти вужудга келар экан. Яни кредит олинмаса кредит фозизига қарийб тенг миқдорда ижара то'лови то'лайман;-Қолаверса инфилятсия ҳам мавжуд бо'либ йиллик инфилятсия(8-12%) тахминан кредит фоизи(12%)га яқин миқдорни ҳам ташкил қилади, бир неча йилдан кейин эса усбу инфилятсия миқдори банк кредити фоизидан ҳам о'зиб кетиши табиий;- Бази биродарлар ночорлик ҳолатида, мажбурийят юзасидан, бошқа чора ё'қлигидан кредитга уй олсанг бо'лса керак дейишаётган бо'лса (ҳолбуки ҳечкимда аниқ асос ё'қ);-Европа Фатво Кенгаши бази ҳолатларда, айрим жойларда мусулмонларга шундай шартлар асосида уй сотиб олиш жоиз деган фатво(фатво билан айнан таниш эмасман, усбуни Моҳларойим опамизнинг 31/01/11 да берган саволларига берилган жавобда о'қигандим) чиқарган экан, модомики шундай, бизларда ҳам исломий молиявий муассасалар ё'қлиги, оилавий шароит танглиги, бошқа молиявий ёрдам бериш чоралари ё'қлиги ҳамда уйсизлик натижасида оиладаги ижара каби харажатларнинг ко'пайиши, алалоқибат оиладаги иқтисодий қийинчиликнинг келиб чиқиши мумкинлиги, бошқа чораларнинг мавжуд эмаслиги, қолаверса ислом дини енгиллик дини эканлигини инобатга олинган ҳолда, бизларда ҳам шундай шарт асосида (банклардан фоизли қарз - "кредит" эвазига) уй сотиб олиш жоиз бо'лармикин?Бир қанча вақтдан бери миямда о'рнашиб олган бу васвасалардан ҳеч халос бо'ла олмаяпман. Айтингчи устоз юқоридаги вазийятлардан келиб чиққан ҳолда банклардан фоизли қарз - "кредит" эвазига уй сотиб олиш жоиз бо'ладими. Агар ё'қ бо'лса бундай ҳолатда қандай ё'л тутмог'имиз даркор?Ҳолатни батафсил тушунтирмоқ учун кенг ёздим, савол чо'зилиб кетганлиги учун ма'зуртутгайсиз.Жавобингизни интизорлик билан кутаман. Зора сизнинг жавобингиздан со'нг қалбим таскин топсаю, ибодатларимизга хушу'ю ҳузур қайтса. Ҳазратим ҳаққимизга дуо қилинким, Ҳақ ё'лидан адашмайлик. :жж

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ижарага имкони бор одам рибога ўтишига рухсат йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat