Ассалому алайкум! Мен ишлайдиган ташкилот вахтовый режимда булиб 22/8 (яъний 22 кун иш 8 кун дам олиш), хизмат тақозоси билан уйдан узоқда (150-200 км) баъзан бошқа вилоятда ишлайман. Ишга кетаётганда 22 кунга ният қилиб чиқаман ва етиб келгач муқим киши намозини ўқийман. Баъзан оилавий вазият туфайли қисқа муддатга уйга бориб келаман (мошинада 2-3 соатли йўл). Келганимда 14 кундан кам муддат қолади Саволим: Шундай вазиятда намозни қандай (муқим, ёки мусофир) адо этишимиз керак?
– Ва алайкум ассалом! Келиб яна ишга қайтиб кетаётганингизда нима деб ният қилганингизга боғлиқ. 15 кеча кундуздан камни ният қилинса қаср қиласиз. Валлоҳу аълам!