Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила

13:09 / 10.12.2014 | Muhsina Abdulloh | 1364

Беш йил аввал собиқ турмуш ўртоғим билан орамиздан арзимас тортишув бўлиб ўтди. У киши жаҳл қилиб уйдан чиқиб кетиб, бир ҳафта йўқ бўлиб кетди. Кейин билишимча водийда яшайдиган қариндошимизнинг уйига бориб, у ерда ўзининг айтиши бўйича кечаси мириқиб ухлаб, эрталаб туриб қариндошларимга мени “уч талоқ қўйиб” келганини айтибди. Буни қариндошларим тасдиқлашди. Бу воқеадан мен беш йилдан кейин, бошқа қариндошим орқали хабар топиб, собиқ турмуш ўртоғимнинг талоқ сўзини эшитган қариндошларимдан тасдиқлатиб олдим. Улар буни шунча вақт “оиласи бузилмасин” деган мақсадда айтишмаган экан. Агар бошқа қариндошим бу ҳақда айтмаганида ҳанузгача билмаслигим мумкин эди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу савол эмас, хабардир.

Топ рейтинг www.uz Openstat