Ассалому алайкум! Мен намозимни якунлагач тасбеҳ айтиб, кейин “Оятул курсий”ни ўқиб, кетидан ёнимдаги одам эшитадиган даражада овозимни чиқариб дуо қиламан. Сўнг овоз чиқармай “Солатан тунажжийно” дуосини ўқиб, сўнг овоз чиқариб “Аллоҳуммағфирли” деб бошланадиган дуо билан якунлайман. Менинг шу ўқишим тўғрими? Жавобингиз учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Намоздан кейин қайси дуоларни ўқиш, нималарни сўраш ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам.