Ассалому алайкум! Мени топган пулимдан 10%ини Аллоҳ йўлида эхсон қилишни нийят қилдим. Шу эхсонни ота-онамга қилсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ота-она нафақаси зиммангизда. Уни фақир-мискинларга берганингиз афзал бўлади. Валлоҳу аълам!