Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таблиғчилар кимлар?

00:00 / 16.04.2007 | eski savollar | 4820

Таблигчилар хакида маълумот олмокчи эдим? Улар кандай харакат? Уларнинг харакати жоизми? Уларга эргашиш мумкинми ёки йукми? Мен билганим, уларнинг Покистондан эканлиги холос.Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.Хурмат илаАбу Мухаммадризо


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Жамоати таблиғ
1. Таблиғ сўзини «етказиш» деб таржима қилишимиз мумкин «Жамоати таблиғ» Ислом фазилатларини барча етказиш учун ҳаракат қиладиган ташкилот бўлгани учун ҳам шу ном билан аталган. «Жамоати таблиғ»га аъзо бўлган ҳар бир киши ҳизбий ва сиёсий ташкилотлардан узоқ бўлган ҳолда ўз вақтидан бир қисмини талиғ ишига бағишлаши лозим. «Жамоати таблиғ» Муҳаммад Илёс Кандеҳлавий томонидан 1867 йили тузилган.

2. «Жамоати таблиғ»нинг олтита асосий шиори бор.
1. Калимаи тоййиба: лаа илаҳа иллаллоҳу, Муҳаммадун расулуллоҳ.
2. Намоз ўқиш.
3. Илм ва зикр.
4. Ҳар бир мусулмонни ҳурмат қилиш.
5. Ихлос.
6. Аллоҳнинг йўлида ҳаракат қилиш.

3. «Жамоати таблиғ»нинг ҳар бир аъзоси йилига энг оз деганда қирқ кун сафарга – даъватга чиқиши керак. Ҳар бир гуруҳ маълум юрт аҳолисини даъват қилишга отланади. Кўпинча гуруҳ тўрт кишидан иборат бўлади. Бири илмли, қолганлари оддий одамлар. Улар ўз кийими, камтарона ҳаёти билан бошқаларга ўрнак бўлишга интиладилар.

4. Кўзланган маконга етиб борганларидан кейин бир киши жой ҳозирлайди. Қолганлар одамларни чақириб келишга уринадилар. 

5. Одамлар тўплангандан кейин умумий дарс ва ундан кейин гуруҳ – гуруҳ бўлиб таҳорат, намоз ва бошқа бошланғич нарсаларни ўргатиш бошланади.

6. Гуруҳ мазкур жойдан бошқа ерга жўнашдан олдин ўзлари билан бирга бошқаларни ҳам кўнгилли бўлиб сафарга чиқишга чақирадилар. Ким рози бўлса бирга олиб кетадилар.

7. «Жамоати таблиғ» даъват вақтида ҳеч кимдан моддий ёрдам ёки совға олмайдилар, зиёфатларга бормайдилар. Ҳар бир ишни Аллоҳ учун холис адо этишга ҳаракат қиладилар.

8. «Жамоати таблиғ» аъзолари гуноҳ ишларни қилиб турганлар билан ҳам муомала қилаверадилар. Улар одамларни ўзларидан қочирмаслик ва нима қилиб бўлса ҳам яхшилика чақириш учун шундай қиладилар.

9. «Жамоати таблиғ» якка шахсларни тузатилса жамият ҳам ўз – ўзидан тузалади деган ғояни олға сурадилар.

10. «Жамоати таблиғ» фиқҳий мазҳабларга эргашиш вожиб деб биладилар.

11. «Жамоати таблиғ» тасаввуфни яхши кўрадилар ва унга амал қиладилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat