Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги баъзи ҳаракатлар.

00:00 / 29.06.2009 | eski savollar | 3422
Ҳурматли устоз.1.Намоз вақтида(фарз ва нафл намозларида) биров салом берса қо'л билан ишора қилиб алик олиш,эшик тақилласа бориб очиш(бу нарсаларни Набий с.а.с. намоз вақтида қилганлари ҳадисларда келган),намоз о'қиётган ҳонага биров кирмоқчи бо'лса,қо'л билан ишора қилиб каравер ма'носини билдириш,олдида ёш бола намоз о'қиб ҳато қилаётган,бепарво тураётган бо'лса уни қо'ли билан то'г'рилаб қо'йиш каби ҳаракатларни намозга зиёни ё'қми?2.Бу ҳаракатлар бир рукнда неча мартагача қилинса бо'лади?Ташаккур,Аллоҳ та'оло ҳайризни берсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Икки қўлга муҳтож бўладиган ёки намозхон кўп ҳисоблайдиган ёхуд назар солувчи буни қилаётган одам намоз ўқимайди деб гумон қиладиган иш кўп амалдир.Намознинг амалларидан бўлмаган ва намозни тузатиш учун бўлмаган ҳар бир кўп амал намозни бузади. Одатда икки қўл билан қилинадиган салла ўраш, кўйлак кийиш, иштон кийиш, камон отиш каби амални бир қўл билан қилинса ҳам намоз бузилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat