Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

КОВИД19 шифокори махсус кийимдаги намози

15:52 / 11.08.2021 | Farruxxon | 1039

Ассалому алайкум! Мен коронавирус касаллиги буйича даволаш билан шуғулланувчи шифохона шифокориман. Саволим шундан иборатки, навбатчилик вақтида(хар 8 соатда шифокорлар алишади) фақат тақдим қилинган махсус кийимда юришимиз керак. У кийимни ечиш мумкин эмас. Шу вақт давомида намозни қандай адо этсак булади? 1. Бу кийимни тахорат олиб кийса, 8 соат давомида бу кийимда намоз ўқиса бўладими? 2. Тахоратни 8 соат давомида ушлай олмаган вақтда, таяаммум қилиб ўқиладими ёки кийим ечилиб тахорат олиш керакми(сувга, ювиниш хонасига шароит бор, лекин кийимни ечишга рухсат йўқ, касаллик юқиш ва тарқалишини олдини олиш учун)?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Таҳорати кетмаса ва ўша махсус кийими пок бўлса, ўша кийимда ўқийди.

 2). Таҳорати кетса, кийимни ечиб янги таҳорат олиши керак. Чунки таяммум учун ҳам кийимни ечиш керак бўлади. Агар кийимни ечилиши касал юқишига сабаб бўлишининг эҳтимоли 70% ва ундан баланд бўлса, кийимни ечмай таҳоратсиз намоз ўқилади. Бунинг ҳукми фуқаҳоларда “икки покловчини йўқотганнинг ҳукми” номи билан маълум ҳолатдир. Баъзи аҳли илмлар бу ҳолатда кейин намозни таҳоратсиз ўқиб, кейин яна қайта ўқиб қўяди дейдилар. Аслидан қайта ўқиш шарт эмас. Бу ҳолатда энг муҳими шуки, ўша кийимни ечишда ҳақиқатдан касал юқиши хавфи юқори бўлиши керак. Шунчаки эҳтиёт ёки касал юқишидан қўрқиш бўлиши кифоя қилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat