Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маккадан ташқарига чиққаннинг эхроми

23:45 / 11.01.2023 | Машрабжон | 912

Ассалому алайкум! Киши эхромдан чиққандан кейин Маккадан чиқиб қайтиб Маккага кирса эхромда кириши шартми ёки мийқотдан чиқиб кетмаса шартмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мийқотдан чиқиб кетмай туриб Маккага қайтса эҳром шарт эмас.

Маккаликнинг Жиддага бориб, қайтишида эҳромга кириши лозимми?

Саҳиҳ қавлга кўра, Жидда шаҳри мийқотдан ташқарида эмас. Унинг ўзи ё мийқот, ёки мийқот ичкарисида деб саналади. Шунинг учун Жиддага бориб, қайтаётганида ҳаж ёки умрани ният қилмаган маккалик (ёки Маккада вақтинча яшаб турган) кишининг у ердан эҳром боғлаб келиши лозим эмас («Фатҳул-Қадийр», «Фатово Тоторхонийя»). 

 Ҳилл ёки мийқот аҳлининг эҳромсиз ҳолатда Маккаи мукаррамага бориши жоизми?

Ҳарам ҳудудидан ташқарида, мийқот ҳудудидан ичкарида яшовчи кишиларни ҳилл аҳллари дейилади. Бундай кишилар ҳаж ёки умра ниятидан бошқа мақсадда Маккаи мукаррамага борсалар, эҳромга киришлари лозим эмас. Мийқотнинг ўзида яшовчи кишилар учун ҳам ҳукм шундай («Фатово Тоторхонийя»). Шу боис жиддалик кишилар ўз заруратлари билан қайта-қайта эҳромсиз ҳолда Маккаи мукаррамага бориб келаверадилар. Валлоҳу аълам! (“Анворул маносик” китобидан).


Топ рейтинг www.uz Openstat