Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онамнинг намозлари 2-савол

17:02 / 23.06.2020 | Ahmadjon | 1145

Ассалому алайкум! Онамнинг намозлари ҳақида савол берган эдим, унга қуйидагича жавоб берилди: Касаллик зиёда бўлиши аниқ бўлса, тик туриб намозни бошлаб, қолганларини ўтириб ўқийверади. Шу ўринда яна бир савол туғилди. Бунда қадай бўлади? Намозни тик туриб бошланади. Сано дуоси ўқилади, Фотиҳа сураси ўқилади, бир зам сура ўқилади. Кейин ташаҳҳуддаги каби ўтириб рукъу сажлалар имо-ишора билан қилинадими? Ёки биринчи ракатдаги руку саждаларни тўла тўкис қилиб, иккинчи ракатга қиёмга турмасдан қолганини имо-ишора билан давом эттириб кетиладими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ташаҳҳуддаги каби ўтириб рукъу сажлалар имо-ишора билан қилинади. Кейинги ракъатдан имо ишора қилса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat