Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отамни менга меҳрлари йўқ

18:52 / 11.08.2021 | Oyxon | 1258

Ассалому алайкум! Ёшим 29 да турмушга чиққанман 2 нафар фарзандим бор. Аллоҳга шукур бахтли хаёт кечириб келмоқдаман. Ота онам мен 1,5 ёшлигимда ажрашиб кетишган мен онамни қўлида котта бўлганман. Отамни бошқа оиласи бор 3 нафар фарзанлари хам бор. Онам бошқа турмуш қурмаганлар. Отамни менга нисбатан мехрлари йўқ, унча алоқа қилмаймиз, тел қилсам хам унча яхши гаплашмайдилар. Хаттоки 2 набираларини кўрмаганлар хам исмини хам билмайдилар. Мени доим бир нарса қийнайди ота рози Худо рози дейишган, уларни кўргани боришга турмуш ўртоғим хам қарши бўладилар. Менга бир йўл кўрсатсангиз, мени вазиятимда нима қилсам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз отангизни эҳтиромини қилиб савобини олаверинг. Отангиз ўзи қилгани учун ўзи жавоб беради. Эрингиз ва онангиз билан маслаҳат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat