Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота-онам ҳақида

18:33 / 23.08.2022 | Ibrohim | 917

Ассалому Алайкум. Асли Андижонликман. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман. Лекин Андижонда жуда кам яшайман, асосан Тошкентда яшайман, кўп ҳолларда эса бир неча ойлик чет эл сафарларида бўламан. Ота-онам нафақада. Ёшлари 63. Ҳар доимгидан ҳам меҳирга муҳтож бўлиб боришаябди, буни кун сайин сезиб тураман. Уларни жуда қаттиқ яхши кўраман, алоқаларимиз жуда яхши. Улар Андижонда турадилар. Бир ўғил бўлганим учун, ва бошқа-бошқа жойда яшаганликларимиз учун ҳозир улар анча ёлғизланиб қолишди. Бундан жуда қаттиқ надоматга тушаман ўйласам. Тез-тез ҳабар олгани бораман, аммо бирга яшашга нима етсин. Мен ва аёлим отам онамни ўзимизни уйимизга, Тошкентга олиб келишга ҳар қанча уринмайлик, буни иложи бўлмаябди. Сабаби отамни рози қила олмаябмиз. Онам розилар. Аммо отам рози бўлмаябди. Отам келмаганлари учун эса, онам ҳам отамни ташлаб бизнинг олдимизга, Тошкентга келиб биз билан яшай олмаябдилар. Бунинг сабабини биламан. Сабабини сўрасам "ҳа бизга шу жой яхши" деб қўяди. Аммо асл сабаби Андижонда Отамнинг иккинчи аёли бор эканлиги. Бундан фақат мен ҳабардорман. Онам ва бошқа оила аъзоларимиз бундан бе ҳабарлар. Отам бу нарсадан менинг ҳабарим бор эканлигини билмайдилар, биламан (бир қанча аниқ далиллар асосида) аммо билмаганга оламан. Вазиятим жуда чалкаш. Бир тарафдан Онам тез-тез тел қилиб болам биз ёлғизланиб қолдик, бизам сенлар билан турсак бўларди дейди. Мен эса бутун қалбим билан уларни олиб келишни, ҳар куни саҳар уларни дуолари билан уйдан чиқишни ҳоҳлайман. Аёлим ҳам ота-онамни қаттиқ яхши кўради, ҳатто базан уларни сўғиниб йиғлайди. Ҳозир энди, бориб, отам билан ўтириб ҳамма нарсани очиқчасига гаплашиб олмоқчиман. Ота, бошқа оилангиз борлиги учун биз билан яшагиз келмаябдими деб. Умуман шу мавзуни кўтариб (қанчалик менга қийин бўлсада), жиддий муҳокама қилиб ҳамма масалани қандайдур ҳал қилгим келаябди. Аммо, қўрқябман. Отамга шу мавзуни очиб гапиришим ва отамни ҳижолат қилиб қўйишим қанчалик тўғри. Мен ким бўлибманки отамни ҳаётини муҳокама қиламан деган ўйлар ҳам бор. Аммо бир тарафдан онам ни ўйлайман. Уларни биз билан яшашга бўлган қаттиқ ҳоҳишлари ва бизнинг уларга бўлган муҳтожлигимиз ни ўйлайман. Нима қилишга бошим қотди. Бир тарафда иккинчи аёлини ташлаб келгиси келмаётган Отам, иккинчи тарафда биз билан яшашга қаттиқ ҳоҳиши бор Онам. Учинти тарфда эса, буткул ишларимга, ҳамма нарсага қўл силтаб Андижонга, ота-онамни олдига қайтиб уларни бағрида яшашга (ҳатто шуни ҳам ўйлаб кўрдим) иккиланаётган ўзим. Айтинг, нима қилсам тўғри бўлади? Отамни қандай кўндирай? Бу масалани нима қилиб ҳал қилай? Отамни ота-оналари оламдан ўтиб кетганлар, амакиларим ҳам йўқ. Отамга гапи ўтадиган бирор танишим ёки қариндошим йўқ. :( Илтимос тўлиқроқ ва маслаҳатомус жавоб берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз отангизга асло насиҳат қилманг, қаттиқ гапирманг. Вақт вақти билан онангизни олдингизга олиб келиб туринг. Бориб хабар олинг. Яхшиликда бардавом бўлинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat