Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Махрни кейин сўраш

01:19 / 27.12.2022 | Samira | 647

Ассалому алайкум! Ман эримдан маҳр сўрамаганман мандан сўрамаганлаям никоҳ пайти домла сўраганида узу диб жовоб бериб юборганла ва янгам мани номимдан бўлади рози диб юборганла. Лекин манга ЗАГСимда берилган ингичка узук маҳримга бўлишига рози бўлмаганман тўйдан кегин ҳам маҳрни сўрасам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Никоҳ вақтида маҳрга номланаётган нарса хоҳ узук бўлсин хоҳ бошқа нарса бўлсин, сифатларини аниқ қилиб айтиш шарт. Узук билан узукнинг фарқи бор. Агар куёв қандай узук беришини айтган бўлса ўшани оласиз, агар у айтган узукнинг қиймати маҳрнинг энг озига етмаса, камоматини тўлдириб қўйсин. Агар қандай узук эканини айтмаган бўлса маҳр мисл (сизга ўхшаш келинларга бериладиган ўртача маҳр) вожиб. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat