Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хомила хақида

14:38 / 15.01.2022 | Жумагул | 2019

Ассалому алайкум! Бехисоб шукр 4 фарзандим бор 2 угил 2 киз . Кичик фарзандим 3 ёшда. Хомиладор булишни кутмагандим.Якинда яна хомиладорлигимни билиб колдим .Аллоҳимни берган яна бир немати учун хурсанд булдим лекин якинларимнинг гапларини уйлаб дилим хуфтон булди.Энг катта овсиним фарзандлари 2 та узлари бошка фарзандли булишни хохлашмаган булганини хам олдиришган.4-фарзандимга хомиладорлигимда айтган гапларини уйласам рухиятимга таъсир килади.Кайнонам хам булди энди углим хам керак сизларни бокаман деб кийналади дейдилар.Паликлиникамиздаги аёллар шифокори эса руйхатга хам олгиси келмаган.Купни нима кераги бор озгинасини яхши бокиб чиройли кийинтириш керак деган бир иккита дугоналарим.Аллоҳга шукр фарзандларимизни хеч кимдан моддий ёрдам сурамай катта килябмиз.Хаётда мен учун мухуми бу кимматбахо кийим кечак аъло даражада еб ичиш эмас.Аллоҳ берган барча нарсага шукр килиб яшаш керак деб уйлайман.Фарзандларим хам кимматбахо кийим киймасада иймонли булишини хохлайман. Энди мени уйлантираётган нарса шуки яна хомиладорлигимини билиб якинларим бу сафар нима дейишаркин деб уйлаябман. Турмиш уртогимга хам айтолмаябман.Хомиладан воз кечиб гунохга кул уришни хохламайман.Намозларимда Аллоҳдан узинг тўғри йул курсат дейман.Турмуш уртогимга айтсаму улар йук тугмайсан десалар кандай йул тутай. Бу холатимни якин дугонамга айтгандим у хомилани кичик 3-4 хафталигида олдирса булади юраги урмай деди шу шариятимизда мумкинми.Мени хомилам 5 хафталик юраги ура бошлаган юраги ураётган мургак вужудни кандай улдиришим мумкин.Хомиладорлигимни эшитиб якинларим,хужайиним нима дейишаркин .Бир тарафда якинларимни гап сузлари бир тарафда эса Аллоҳим берган мужизани йукотиш. Жуда тушкун холатдаман бу холатда кандай дуолар бор укийдиган?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳомилани шаръий узрларсиз олдириш мутлақо мумкин эмас. Баъзи инсонлар умр бўйи орзу қилаётган неъматни Аллоҳ сизларга берган экан, шукрини адо қилиш ўрнига уни олдириш ҳақида қандай ўйлайсиз?! Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat