Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота-онаси борлар идда сақламайдими

19:28 / 12.08.2021 | nilufar | 1320

Ассалому алайкум! Қайнотам оламдан ўтганига 3 ой бўлиди. Қайнонам идда сақлаб уйда ўтирипди. Қари ота-онаси бор, идда сақламай ёнимизга кел деб чақиряпти. Кўчага чиқмайман деса ота-онаси борлар идда сақламайди деб тушинишмаяпти. Нима қилсин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ота-онаси борлар идда сақламайди деган гап мутлақо нотўғри. Эри вафот қилган аёл тўрт ою ўн кун идда ўтириши керак. Бу ҳолатда зарурат учун кеча-кундуз чиқса бўлади. Ота-онасидан хабар олиш заруратга киради. Лекин кечаси уйида тунаши керак. Бу ҳақида “Кифоя” китобида шундай дейилган:
Вафотнинг иддасида ўтирган аёл кеча-кундуз чиқиши мумкин. Аммо манзилида тунайди.
Чунки эри ўлган аёл талоқ қилинган аёлдан фарқли ўлароқ, ўзини ўзи нафақа билан таъминлашга муҳтож. Шунинг учун уйидан чиқишга мажбур бўлади. Талоқ қилинган аёлнинг нафақаси эса уни талоқ қилган эрига вожиб бўлади.
Аёл ажрашгандан кейин ҳам, вафотдан кейин ҳам ўз манзилида идда ўтиради. Илло, у бошқалар томонидан чиқарилса ёки молининг талафотга учрашидан ва уйнинг йиқилишидан қўрқса ёхуд уйнинг ижара ҳақини топа олмаса, чиқади.
Бу ҳукмнинг далили қуйидаги ҳадисдир: 

عَنِ الْفُرَيْعَةِ بِنْتِ مَالِكٍ الْخُدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهَا جَاءَتْ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ تَسْأَلُ أَنْ تَرْجِعَ إِلَى أَهْلِهَا فِي بَنِي خُدْرَةَ، وَأَنَّ زَوْجَهَا خَرَجَ فِي طَلَبِ أَعْبُدٍ لَهُ أَبَقُوا، حَتَّى إِذَا كَانَ بِطَرَفِ الْقَدُومِ لَحِقَهُمْ، فَقَتَلُوهُ، فَسَأَلْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ أَرْجِعَ إِلَى أَهْلِي، فَإِنَّ زَوْجِي لَمْ يَتْرُكْ لِي مَسْكَنًا يَمْلِكُهُ، وَلَا نَفَقَةً، قَالَتْ: فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:  نَعَمْ، قَالَتْ: فَانْصَرَفْتُ حَتَّى إِذَا كُنْتُ فِي الْحُجْرَةِ أَوْ فِي الْمَسْجِدِ، نَادَانِي أَوْ أَمَرَ بِي، فَنُودِيتُ لَهُ، فَقَالَ كَيْفَ قُلْتِ؟ فَرَدَدْتُ عَلَيْهِ الْقِصَّةَ الَّتِي ذَكَرْتُ مِنْ شَأْنِ زَوْجِي، قَالَ: امْكُثِي فِي بَيْتِكِ، حَتَّى يَبْلُغَ الْكِتَابُ أَجَلَهُ، قَالَتْ: فَاعْتَدَدْتُ فِيهِ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا، فَأَخْبَرْتُ عُثْمَانَ، فَاتَّبَعَهُ، وَقَضَى بِهِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ 

Фурайъа бинти Молик Худрий розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Бану Худрадаги ўз аҳлига қайтишни сўраб келди. Чунки эри қочиб кетган қулларини қувиб бориб, Қаддум томонда уларга етиб олганда улар томонидан қатл этилган эди.
«Шунда мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўз аҳлимга қайтишимни сўрадим. Чунки эрим менга маскан ҳам, нафақа ҳам қолдирмаган эди.
Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», дедилар. Мен чиқиб, ҳужрага ёки масжидга етганимда у зот мени чақирдилар ёки 
(чақириб келишга) амр қилдилар.
Мен у зотнинг ҳузурларига чақирилдим. У зот менга:
«Нима дединг?» дедилар.
Мен у зотга эрим ҳақидаги қиссани қайтариб айтдим. Шунда у зот:
«Фарз қилинган 
(идда) ўз муддатига етмагунича уйингда тур», дедилар.
Мен у ерда тўрт ою ўн кун идда ўтирдим. Бу ҳақда Усмонга хабар бердим. У ҳам шунга эргашди ва шунга биноан ҳукм чиқарди».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat