Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо рўза

13:59 / 03.12.2018 | Jonibek | 2097
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен хўжайиними профилидан муражаат қилаяпан. Алҳамдуллилаҳ вояга етмасдан рўза тутганман, лекин минг афсуски балоғатга етганимда ҳайз вақтида хам рўзани давом эттирганман. Катта бувим тутавер дейишган уларда хам савод бўлмаганми ҳамда ғусл қилиш кераклигини билмаганман ҳам хеч ким айтмаган ҳам ғуслсиз нечи йил рўза тутганман. Ўша рўзаларим қандай бўлдикан деб ўйланаман. Қазоларини тутиб бериш керакми? Ҳайз холатдагисини тутишим керакми ёки ҳаммасиними?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳайз кунларидагисини қазосини тутиб беришингиз шарт. Ҳайз кунидан ташқари пок бўлган кунларингизда ғусл қилмасдан тутган рўзаларингиз адо бўлади. Тахмин қилинг ва гумонингизни ғолиби неча кун рўзага тўхтаса ўшанчасини қайта тутиб беринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat