- Имом ақийдада аҳли сунна ва жамоа мазҳабида ва бизнинг шароитимизда, фиқҳда ҳанафий мазҳабда бўлса бўлди. Тоифачиларнинг гапига кирмаслик керак. Ўзингиз иқтидо қилаётган имом ҳақида илмли ва инсофли одамлардан сўраб суриштиринг. Сиздан бошқалар ҳам ўша масжидда намоз ўқишаётгандир.