Ассалому алайкум хазрат.Менинг ёшликдан бери қулоғим оқади. Даволаниб больницаларда ётиб чиққанман. Лекин бир неча кун тўхтаб туради ва яна қулоғим оқиб бошлайди. Менга битта одам меникидай касал бўлганлигини ва у хам больницаларда ётиб фойда бермаганлигини кейинчалик бировнинг маслаҳати билан бурнига ва қулоғига сийдик томизиб яхши бўлганлигини гапириб, мана тўрт йилдирки унда оқиш бўлмаётганлигини айтганди. Мен унга бу харомку десам. У Тавротдами қайсидир муқаддас китобларда ўз сув манбаингиздан ичингиз деб ёзилган деди. Ўшаларни менга айтиб шифо учун сийдик харом эмас деди. Мен бу гапларни дўхтирга айтсам у уколларни ёзиб берди. Сийдик билан даволаниш керак эмас деди. Сийдик билан даволаниш харом ёки шифо учун мумкинми йўқми сизнинг фикрингизни билмоқчиман.
– Ва алайкум ассалом! Сийдик билан даволаниш ҳаром. Инсоннинг сийдиги оғир нажосат ҳисобланади.